Қарши тумани прокуратураси томонидан субсидия маблағларини мақсадли сарфланиши ўрганиш давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Қарши туман Васийлик Кенгаши мансабдор шахслари мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат ёки жамоат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги ҳолати аниқланган, дея хабар беради nasafnews.uz сайти.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Вилоят прокуратураси томонидан бюджет маблағларини шу жумладан субсидия маблағларини мақсадли сарфланиши доимий назоратга олинган.
Муқаддам 2021 йил ва жорий йилнинг ўтган даври давомида ўтказилган текширишларда жами 960 млн. сўм маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги аниқланиб, 6 та жиноят иши қўзғатилган. Бу борада назорат тадбирлари давом этмоқда.