Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Суд раисларига ўринбосарлар тайин қилинди
1.03.2021 16:08,  
318

Тайинловлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан суд тизимининг ташкилий-тузилмасига ўзгартишлар киритилгани ортидан амалга оширилди. Маълумки, мазкур Фармонга мувофиқ, 2021 йилнинг 1 январидан вилоят ва унга тенглаштирилган жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлари негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ташкил этилди. Бу ҳақида Судьялар Олий кенгаши  матбуот хизмати хабар бермоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ:

Джасуриддин Мухидинович Абдусаттаров судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари - фукаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Д. Абдусатторов фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

Шоятбек Козимжонович Мирзаев судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш. Мирзаев Андижон вилоят иқтисодий судининг раиси лавозими ишлаган.

Сухандиёр Гадоевич Рўзиев судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар С. Рўзиев Бухоро вилоят маъмурий судининг раиси лавозимида ишлаган.

Нодирбек Наврузович Файзиев судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Н. Файзиев фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

Азиз Муртазоевич Садиров судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А. Садиров Сурхондарё вилоят иқтисодий судининг раиси лавозимида ишлаган.

Акрам Гайратович Шукуров судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А. Шукуров фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

Жамол Камолович Қаххоров судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ж. Қаххоров Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган.

Эргаш Эрмуратович Умиров судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Э. Умиров фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Мумин Каримович Астанов судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар М. Астанов Наманган вилоят маъмурий судининг раиси лавозимида ишлаган.

Абдуманнон Муротович Шайдоев судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А. Шайдоев  жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ихтияр Уралович Касимов судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар И. Касимов фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

Тимур Бийсенбаевич Абдраманов судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

 Тайинловга қадар Т. Абдраманов Навоий вилоят иқтисодий судининг раиси лавозимида ишлаган.

Адхамжон Абрамович Мирзаев судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А. Мирзаев жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Абдурахман Бакаевич Сафаев судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А. Сафаев фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

Анваржон Махаматиброхимович Хоназаров судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари - иктисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А. Хоназаров Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган.

Толиб Сайдуллаевич Байзаков судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари -жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига  тайинланди.

Тайинловга қадар Т. Байзаков жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман суди раиси лавозимида ишлаган.

Шухратжон Бутаерович Мамадияров судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш. Мамадияров Қашқадарё вилоят инқтисодий судининг раиси лавозимида ишлаган.

Бобошер Хидирович Курбанов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б. Курбанов жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Одил Рўзибоевич Нормахматов судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар О. Нормахматов жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Баҳодир Итолмасович Джумаев судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б. Джумаев фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

Жамшид Шухратиллоевич Хомидов судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига  тайинланди.

Тайинловга қадар Ж. Хомидов Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган.

Умиджон Ўринбоевич Расулбердиев судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У. Расулбердиев Хоразм вилоят маъмурий судининг раиси лавозимида ишлаган.

Олимжон Хамитович Исмаилов судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар О.  Исмаилов фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

Анвар Хамидович Шукуруллаев судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари - иктисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А. Шукуруллаев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган.

Ойбек Алиевич Хасанов судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар О.  Хасанов фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Улугбек Палванназирович Бакдурдиев судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар У. Бакдурдиев жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Атабек Напасович Маткаримов судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А. Маткаримов фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг раиси лавозимида ишлаган.

Илёс Иброхимович Тешаев судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди. 

Тайинловга қадар И. Тешаев Хоразм вилоят иқтисодий судининг раиси лавозимида ишлаган.

Акбарали Шодиевич Турабов судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар А. Турабоев жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шухрат Рахматович Аббасов судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ш. Аббасов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида ишлаган.

Мақсудбек Норбоевич Саидов судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.Тайинловга қадар М. Саидов Бухоро вилоят иқтисодий судининг раиси лавозимида ишлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан