Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Суд Трампга ҳар куни ўн минг доллар тўлаш мажбуриятини юклади
26.04.2022 17:46,  
145

Нью-Йорк суди душанба куни бўлиб ўтган мажлисда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни судга ҳурматсизлик қилганликда айбдор, деб топди, дейилади Нью-Йорк бош прокурори Летиция Жеймс берган баёнотда.

Бундан ташқари, суд Американинг собиқ президентига унинг Trump Organization компанияси томонидан гумонланаётган жиноятлар бўйича тергов ишларига зарур бўлган ҳужжатларни беришдан бош тортгани учун ҳар куни 10 минг доллар тўлаш мажбуриятини юклади. Трамп ушбу пулларни суд талабини бажармагунича тўлайверади.

"Бугун адолат тантана қилди. Бизнинг Дональд Трамп ва Trump Organization компаниясининг молиявий амалиётларини  текширишларимиз давом этади, чунки ҳеч ким қонундан юқори эмас", – дея изоҳ берди Жеймс ўзининг  Twitterдаги саҳифасида.

Трампга қарашли бўлган компанияга нисбатан тергов ишларининг очилишига кредитлар бўйича яхшироқ шартларга эга бўлиш, суғурта, ҳамда солиқ ставкалари  бўйича  кўчмас мулк соҳасида турли активларнинг нархлари билан манипуляция қилингани сабаб бўлди, дейилади хабарда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан