Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Суд «UzAuto Motors» ишини қайта кўриб чиқади
3.12.2020 20:56,  
562

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент шаҳар маъмурий судининг шу йилнинг 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан келтирган апелляция шикоятини суд қабул қилди.

Жорий йилнинг 11 декабрь куни  Тошкент шаҳар маъмурий суди «UzAuto Motors» ишини қайта кўриб чиқади. «UzAuto Motors»нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги шикоят аризаси бўйича шу йилнинг 30 октябрь куни суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганди.

Қўмита вакиллари суднинг қароридан норози бўлиб, юқори инстанцияга мурожаат этишини билдирганди. 

Kun.uz’нинг Олий суддаги манбаси маълумотига кўра, Монополияга қарши курашиш қўмитаси апелляция шикоятини келтириб, «UzAuto Motors» аризасини қаноатлантиришни рад этиши ва янги ҳал қилув қарори қабул қилишини сўраган.

Маълумот учун, Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан, аризачи «UzAuto Motors» АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан шикоят аризаси қаноатлантирилди ва Махсус комиссиянинг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарори ҳақиқий эмас, деб топилди.

Қўмитанинг бошқарма бошлиғи Улуғбек Давлатов жорий йил 26 август куни Kun.uz’га берган интервьюсида махсус комиссия томонидан қабул қилинган қарор моҳияти ва воқеалар ривожи ҳақида гапириб берганди.

Судья Ғолиб Давлатов 30 октябр куни «UzAuto Motors» иши бўйича ўз қарорини шарҳлаб берганди. Шундан кейин, жамоатчиликда яна саволлар пайдо бўла бошлади. Kun.uz судьянинг ўз қарорига берган шарҳини қонун манбалари билан солиштириб кўрганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан