Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Судлар 2019 йилда 180 мингдан ортиқ фуқаролик ишлари кўриб чиққан
18.01.2020 17:12,  
53

2019 йил мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 188 282 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 13,3 фоизга камайди. Бу ҳақда Олий суднинг ахборотномасида маълум қилинди.

Ҳисобот даврида 124 млрд. сўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томондан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 88 655 та суд буйруғи чиқарилди. Ушбу кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан сумма бўйича 56,2 фоизга, суд буйруқлари сони бўйича эса 62,4 фоизга камайди.

МАВЗУГА ДОИР: Ўзбекистонда ўтган йилнинг ўзида 30 мингга яқин жиноий иш кўрилди

Хабарда айтилишича, кўриб чиқилган фуқаролик ишлари бўйича 162 327 та ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Ушбу қарорлар бўйича талабларнинг 86,2 % дан ортиғи қаноатлантирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан