Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Судларда ягона электрон тўлов тизими жорий этилди
17.09.2019 13:51,  
161

Жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судларда, маъмурий ва иқтисодий судларда фуқаролар томонидан амалга ошириладиган барча тўловларни, шу жумладан, давлат божини ҳисобга олиш ва тўлашнинг ягона электрон тизимини жорий этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди Ахборот-коммуникация технгологиялари ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Баҳром Очилов хабар қилди.

Янги тизим давлат раҳбарининг 2019 йил 5 февралдаги «Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида жорий этилди.

Эндиликда судга мурожаат қилганлик учун тўловларни амалга оширишда банк ҳисоб рақамлари қўлда тўлдирилмайди, аксинча, автоматик равишда тайёр ҳолга келтирилган тўлов ҳужжати асосида амалга оширилади.

Шу билан бирга, амалга оширилган тўловлар учун банклар томонидан тўлов амалга оширилганлиги ҳақида алоҳида тасдиқ талаб этилмайди. Тўловлар исталган усулда электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилиши мумкин. Суд қарорига асосан ундирилиши белгиланган тўловлар ҳам мазкур тизим орқали амалга оширилади.

Қарздор суд тўловини махсус тўлов квитанцияси орқали амалга оширган тақдирда тўлов тўланганлигини тасдиқловчи маълумотномани судга тақдим этиши талаб қилинмайди.

Эндиликда судларда тўловлар Олий суднинг ягона электрон тўлов тизими орқали шакллантириладиган махсус тўлов квитанциялари асосида амалга оширилади. Бунинг учун Олий суднинг www.sud.uz расмий веб-сайтининг бош саҳифасида жойлаштирилган «Электрон тўлов тизими» рукнига ўтилади. Ушбу саҳифадан махсус тўлов квитанциясини олиш учун «Янги квитанция яратиш» тугмаси танланади.

Шундан сўнг тегишли маълумотлар тўлдирилади ва «Тўловга буюртма бериш» тугмаси орқали тўлов квитанцияси автоматик равишда шакллантирилади.

Шакллантирилган тўлов квитанцияси PDF форматида юклаб олинади ҳамда чоп этилади. Шу ернинг ўзида амалга оширилган тўлов ҳолатини ҳам текшириб кўриш мумкин.

Судларга тўловларни «Электрон тўлов тизими»да шакллантирилган тўлов квитанциясида кўрсатилган махсус код ёки рақамларни киритиш орқали «CLICK» ва «Payme» электрон мобил тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда ҳам амалга ошириш мумкин.

Мазкур тизим фуқаролар ҳамда тадбиркорларга судга мурожаат қилишда амалга оширилиши лозим бўлган тўловларнинг тезкорлиги ва аниқлигини таъминлашга хизмат қилади, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан