Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Суғурта полислари учун ягона ахборот тизими жорий этилади
8.12.2022 14:49,  
18

Ўзбекистонда жорий йилнинг 31 декабрига қадар суғурта полисларини рўйхатга олиш ва муомаласини назорат қилишнинг ягона ахборот тизими жорий этилади, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати ҳукумат қарорига таяниб. 

Қайд этилишича, янги платформа суғурта компанияларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади. Улар келгуси йилнинг 1 мартига қадар ички ишлар органлари ходимлари иштирокисиз йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани жўнатиш ва қайта ишлаш учун мобил иловани ишга туширади. 

Смартфон иловаси орқали мажбурий ва ихтиёрий суғуртанинг турли турлари бўйича даъволарни онлайн тарзда топшириш ва кўриб чиқиш 2023 йил 1 июлгача амалга оширилади.

Бундан ташқари, келгуси йилнинг июль ойи бошига қадар улар қишлоқ хўжалиги рискларини суғурта қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқадилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан