Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Суперкар ва гиперкарнинг фарқи нимада?
3.06.2016 07:38,  
11

Суперкарлар спорт автомобилларининг кенгроқ синфини билдиради. Ўзига хос жиҳозланганлиги, динамикаси ва нархи билан бошқа спорт русумларидан фарқланиб туради, деб ёзмоқда carzone.uz сайти.

Суперкарлар моторининг қуввати юзлаб от кучи билан ўлчанади, тезлиги 300 км/соатдан ошиқроқ. Юз минглаб (миллионлаб) долларда (еврода) баҳоланади.

Одатда, спорт ва пойга авторусумлари чиқаришга ихтисослашган компания ёки кичик фирмалар суперкарларни оз миқдорда ишлаб чиқаради. Гоҳида саноқли автомобилни қўлда йиғади.

Хўш, “гиперкар”чи? Hypercar ҳам автомобилларнинг муайян синфи бўлиб қувват, тезлик манёврчанлик жиҳатдан суперкардан ҳам кучлироқ саналади. Асли суперкар ва гиперкар тоифалари орасида узил-кесил фарқ йўқ.

Hypercar атамаси биринчи бўлиб “McLaren F1” автомобилига нисбатан қўлланган. Шундан бери энг юқори тезлиги 350 км/соатдан ортиқ, двигатели 600 от кучидан зиёд бўлган автомобиллар гиперкар деб аталади. Ҳозирги кунда тезлиги 450, ҳатто, 550 км/соат бўлган гиперкарлар ҳам ишлаб чиқарилади.

1994 йилда Rocky Mountain Institute (RMI) ўта кучли автомобилларнинг техник кўрсаткичлари ва тижорий салоҳиятини белгилаш учун Гиперкарлар марказини (Hypercar Center) таъсис қилди.

Қуйида энг кучли авторусумларга мисол келтирамиз.

Maxximus G-Force (АҚШ): 7 литрли битурболашган V8 двигатель: қуввати — 1600 от кучига тенг;

Maxximus G-Force

Maxximus G-Force

9ff GT9 Vmax (9ff Fahrzeugtechnik GmbH, Германия): 4,2 литрли 6 цилиндрли оппозит двигатель, қуввати 1400 от кучига, айлантириш моменти 1160 Н·мга тенг;

9ff GT9 Vmax

9ff GT9 Vmax

SSC Tuatara: 6,9 литрли V8 двигатель, қуввати 1350 от кучига тенг;

SSC Tuatara

SSC Tuatara

2008 HTT Locus Plethore LC-1300: 8,2 литрли V8 двигатель, қуввати 1300 от кучига, айлантириш моменти 950 Н·мга тенг;

HTT-Locus-Plethore-LC-1300

HTT-Locus-Plethore-LC-1300

Melling Hellcat (Melling Super Cars, Британия-АҚШ): 5,9 литрли тўрт турбокомпрессорли V10 двигатель, қуввати 1217 от кучи, айлантириш моменти 1190 Н·м;

Melling Hellcat

Melling Hellcat

Bugatti Veyron 16.4 Super Sport (Bugatti Automobiles, Франция): 9 литрли, 16 цилиндрли тўрт турбокомпрессорли Wсимон мотор, қуввати 1200 от кучи, айлантириш моменти 1500 Н·м.

Bugatti Veyron 16.4

Bugatti Veyron 16.4 Super Sport

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан