Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Суперконтракт нархлари пасайиши мумкин
10.09.2019 18:52,  
80

Давлат қабул комиссиясининг яқин вақт ичида қабул қилиниши режалаштирилаётган қарори билан, суперконтракт нархлари пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Хушнудбек Худойбердиев маълум қилди.

Суперконтракт нархлари стипендиясиз тўланадиган контракт миқдорига нисбатан белгиланаётгани муносабати билан, унинг нархида пасайиш бўлиши кутилмоқда. Маълумот учун, 2019 йилдан тўлов-контракт асосида ўқишга кирган талабалар шартнома пулини стипендияли ёки стипендиясиз вариантда тўлаши мумкин.

Шунчаки мисол учун: 2018 йили суперконтракт миқдори 11 миллион сўмнинг 15 баробари, яъни 165 миллион сўм этиб белгиланган бўлса, 2019 йилда 1 йиллик стипендия миқдори (4,8 миллион сўм) чегириб ташланиб, 6,2 миллион сўмнинг 15 баробари, яъни 93 миллион сўм этиб белгиланади.

Бошқача айтганда суперконтракт миқдорлари қуйидагича арзонлашади:

10 баробарда — 48 миллион сўмга;

15 баробарда — 72 миллион сўмга;

20 баробарда — 96 миллион сўмга;

25 баробарда — 120 миллион сўмга.

Ҳуқуқшуноснинг алоҳида қайд этишича, 2019 йилдан бошлаб Давлат қабул комиссияси суперконтрактнинг фақат энг кам миқдорини белгилаб беради, олий таълим муассасалари шу минимумдан кам бўлмаган ҳолда суперконтракт нархини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга. «Лекин шунда ҳам барибир ўтган йилгидан арзонроқ бўлса керак», — деб қўшимча қилган у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан