Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Суперлиганинг учта тури Тошкентда ўтказилиши режалаштирилмоқда
10.07.2020 15:27,  
89

Аввал хабар берганимиздек, 10 июлдан 1 августга қадар бутун Ўзбекистон "қизил" ҳудуд деб эълон қилинди. Бугун эса 13 июлдан вилоятлараро темир йўл ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилиши маълум бўлди.

Шу сабабли Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Coca Cola Суперлиганинг 10, 11 ва 12-тур учрашувларини марказлашган ҳолда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказиш режасини ишлаб чиқишни бошлади. Бу ҳақда ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ўз Телеграм каналида хабар бермоқда.

Бу борада клубларга расмий хат орқали хабар берилган.

"Марказлашган ҳолатда биз биринчи навбатда Суперлига учрашувлари давомийлигини сақлаб қоламиз, учрашувларни ва клубларни назорат қилишдаги қийинчиликлардан қисман халос бўламиз", - дейди Имомхўжаев.

Шу билан бирга ИИВ, СЭС ҳамда МТРК, шунингдек, Локомотив, Бунёдкор, Пахтакор, АГМК ва Металлург клубларининг қўллаб-қувватлови ҳам керак бўлади.

Шунингдек, Про лига баҳслари ҳамда футзал бўйича Ўзбекистон биринчилиги вақтинчалик тўхтатиб турилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан