Супермаркет ва бозорларга киришдаги термометрлар натижасининг статистикаси олиб бориляптими?

Супермаркет ва бозорларга киришдаги термометрлар натижасининг статистикаси олиб бориляптими?

Аввал хабар қилинганидек, бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Супермаркет ва бозорларга кириш жойидаги термометрлар натижасининг статистикаси олиб бориляптими?

Жавоб: Бундай маълумотларни жойларда йиғиш, жамлаш, юқори ташкилотларга узатиш, туман, шаҳар, вилоятлар ва республика даражасида шакллантириш ҳамда таҳлил қилиш жуда мушкул жараён. Ҳарорати кўтарилган шахсларнинг нечтаси шифохонага борганлигини суриштириш ва аниқлашнинг имконияти ҳам йўқ.

Асосий мақсад — тана ҳарорати кўтарилганларнинг сонини санаш эмас, балки уларни касаллик манбайи сифатида бошқалардан алоҳидалаш, бир пайтнинг ўзида кўпроқ одамлар билан мулоқотда бўлишига йўл қўймасликдир.

Афсуски, айрим жойларда бу ишлар номигагина қилиняпти, ҳарорати паст ёки баланд эканлигига қаралмаяпти. Бунинг эса охири вой бўлиши мумкин. Коронавирусдан қутулдик, деган давлатларда, касаллик эпидемик авжининг янги тўлқини пайдо бўлаётгани ҳаммамизнинг кўзимизни очиши керак.