Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Башар Асад Европа Иттифоқига террорчиларни топишда ёрдам бермаслигини айтди
11.11.2019 16:08,  
285

Сурия Европа иттифоқи давлатлари билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилмаслигини маълум қилди. Мамлакат президенти Башар Асаднинг РТʼга берган интервьюсида айтишича, Сурия Европа Иттифоқидан қочқинлик мақомини олиш баҳонасида бориб қолган террорчиларни топиш ва уларга қарши курашишда Европа давлатлари билан ҳамкорлик қилмайди.

“Ҳозир ҳеч қандай ҳамкорлик йўқ ва биз бунга тайёр эмасмиз. Биз буни аниқ қилиб айтганмиз, иқтисодийми, сиёсий ёки хавфсизлик соҳасида бўладими, қайси бир давлат Сурияга қарши ҳаракат қиладиган бўлса, биз уларга ёрдам бермаймиз,”- деб айтган Сурия президенти интервьюда.

Мигратсион кризис бошланганидан буён Европага Шимолий Африка ва Яқин Шарқ давлатларидан 1,5 миллиондан ортиқроқ қочоқлар кириб келди. Ҳозирги кунда мигрантлар орасида кириб келаётган турли террористик ҳаракатларнинг аъзолари Европа давлатлари учун энг катта бош оғриқлардан бўлиб турибди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан