Суриядан қайтариб олиб келинган 15 киши террорчиликда айбдор деб топилди

Суриядан қайтариб олиб келинган 15 киши террорчиликда айбдор деб топилди

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Суриядан қайтариб олиб келинган 15 қозоғистонлик – 10 эркак ва 5 нафар аёл ИШИД сафига қўшилгани учун террорчиликда айбдор деб топилиб, озодликдан маҳрум этилди.

Бундан ташқари, ИШИДга қўшилгани аниқланган яна 14 кишининг иши судга оширилган. Улар террорчилик фаолияти ва терроризмни тарғиб қилиш, бошқа шахсларни террорчиликка жалб этиш ва бошқа оғир жиноятларда айбланмоқда.

Қозоғистон “Жусан” деб аталган уч босқичли операция доирасида Суриядан 595 нафар фуқаросини қайтариб олиб келди. Уларнинг 400 нафардан ортиғи болалардир.