Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарё: собиқ раҳбар 220 минг долларни талон-торож қилишда гумонланмоқда
28.03.2022 12:29,  
188

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Музработ туман бўлими томонидан АТ «Алоқабанк»нинг Сурхондарё ҳудудий марказининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, «T.Y.E.» МЧЖ собиқ раҳбари И.С. МЧЖга АТ «Алоқабанк» вилоят филиали томонидан «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда айланма маблағини тўлдириш» учун ажратилган 220 000 АҚШ доллари кредит маблағини ўзининг шахсий эҳтиёжига ишлатиб юбориб, талон-торож қилганлиги, шунингдек И.С. банк филиали масъул шахслари билан тил бириктириб, аслида баҳоси 737,8 млн сўм бўлган бинонинг нархини сунъий равишда оширган ҳолда 2,5 млрд сўмга ўзаро келишув далолатномасига асосан гаров таъминоти сифатида қўйиб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан