Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарё вилояти ҳокимининг "Skoda Kodiaq Ambition" хизмат машинасини харид қилишни назарда тутувчи фармойиши бекор қилинди
22.10.2022 12:07,  
119

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан Бандихон туман ҳокимлигига "Skoda Kodiaq Ambition" хизмат машинасини харид қилиш учун 429 млн. сўм ўтказиш тўғрисида фармойиш имзолангани ҳақида хабар эълон қилинган.

Мазкур ҳолат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганилди, дея хабар беради агентлик ахборот хизмати.

Аниқланишича, ҳақиқатдан ҳам Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 18-октабрдаги 23-8-0-Ф/22-сонли фармойиши билан вилоят буджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан Бандихон тумани ҳокимлигига бир дона "Skoda Kodiaq Ambition" русумли хизмат автотранспорт воситаси харид қилиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун 429 000 000 (тўрт юз йигирма тўққиз миллион) сўм маблағ ажратиш назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги "Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 258-сон қарорига мувофиқ Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари тасдиқланган.

Мазкур меъёрларга кўра туман ва шаҳар ҳокимликларининг раҳбарларига сотиб олишга рухсат этилган хизмат автотранспортининг энг юқори нархи базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан 1000 баробари (300 млн сўм), раҳбар ўринбосарларига эса базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан 700 баробари (210 млн сўм) этиб белгиланган.

Бундан кўринадики, Бандихон тумани ҳокимлигига сотиб олиниши режалаштирилган хизмат автотранспортининг нархи юқорида қайд этилган меъёрларга зид бўлиб, мазкур хариднинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори талабларига риоя қилинмаслигини келтириб чиқаради.

Шу муносабат билан, Агентлик томонидан Сурхондарё вилояти ҳокимлигига вилоят ҳокимининг 2022 йил 18-октабрдаги 23-8-0-Ф/22-сон фармойишини бекор қилиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2022 йил 21-октабрдаги 231-8-0-Ф/22-сон фармойиши билан вилоят ҳокимининг "Бандихон тумани маҳаллий буджетига туман ҳокимлигига бир дона "Skoda Kodiaq Ambition" русумли хизмат автотранспорт воситаси харид қилиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун 429 000 000 (тўрт юз йигирма тўққиз миллион) сўм маблағ ажратиш тўғрисида"ги 230-8-0-Ф/22-сон фармойиши бекор қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан