Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ер ресурслари талон-торож қилинишига оид жиноят фош этилди
12.04.2022 14:48,  
70

Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ер ресурслари талон-торож қилинишига оид жиноят фош этилди.

Хусусан, 2022 йил 7 апрель куни фуқаро М. Ж. ариза билан мурожаат қилиб, унда “Худойберди” исмли шахс Сариосиё туманидаги “Хисор” давлат ўрмон хўжалигига тегишли 0,20 гектар ер майдонини ҳар бир сотихини 7 млн. 250 минг сўмдан, жами 145 млн. сўмга сотишини айтиб, олдиндан 145 млн. сўм беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур мурожаатга асосан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Сариосиё тумани, Субхидам МФЙда яшовчи Х.С. аризачидан талаб қилинган 145 млн. сўм пуллардан 100 млн. сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан