Сурхондарё вилояти республикада давлатга ғалла топшириш режасини биринчи бўлиб бажарди

Сурхондарё вилояти республикада давлатга ғалла топшириш режасини биринчи бўлиб бажарди

Сурхондарё вилояти ғаллакорлари мамлакатда биринчилардан бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вилоятнинг давлатга дон сотиш режаси 266,2 минг тоннани ташкил этиб, амалда 100 фоиздан ошириб бажарилди. Хусусан, Ангор тумани 142 фоиз, Жарқўрғон, Музробод, Термиз, Сариосиё туманлари 107—110 фоизга ва Бойсун, Қизириқ, Шеробод туманларида эса 101—103 фоиздан режани ортиғи билан бажарилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30-сентябрдаги «2019 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда жорий йил ҳосили учун 93 минг гектар сувли ва 4,2 минг гектар лалми майдонларда кузги бошоқли дон экинларини экиш ишлари амалга оширилган. Ҳудуд бўйича сувли майдонларга экилган ғалла майдонларини «занг» касаллиги, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши профилактик кимёвий ишловлар тизимли равишда ўтказилди.

Мавсумда олиб борилган бу каби саъй-ҳараркатларни сифатли амалга ошришда омилкор деҳқон ва фермерларнинг кўрсатган жонбозлиги муҳим аҳамият касб этди.

Жорий йилда республика бўйича 470 минг тонна ёки ҳар гектаридан 50,5 центнердан дон ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Вилоятда дони йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда.