Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарё вилоятига янги ҳоким тайинланди
1.05.2019 14:20,  
23

2019 йил 1 май куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди, деб хабар бермоқда«ЎзА».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Тўра Боболов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия қилди.

Т.Боболов 1970 йилда туғилган. Меҳнат фаолиятини вилоят давлат мулки бошқармасида ҳисобчиликдан бошлаган. Кейинчалик Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлигида ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Халқ депутатлари қўллаб-қувватловига кўра Тўра Боболов вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Тўра Боболов Сурхондарёнинг иқтисодий-ижтимоий шароитини яхши билиши, вилоят халқи, туман ҳокимлари ва секторлар раҳбарлари ҳамжиҳат бўлиб, белгиланган вазифаларни тўла бажаришига ишонч билдирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан