Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда 1 гектар ерни ноқонуний сотишга уринган фермер хўжалиги раҳбари ушланди
24.11.2022 15:57,  
18

Сурхондарёда 100 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинди, деб хабар беради ЎзА.

Қайд этилишича, 23 ноябрь куни Сурхондарёда ДХХ ходимлари томонидан ноқонуний ер савдосига чек қўйиш учун тезкор тадбир ўтказилган. Бош прокуратура ҳузуридаги департаментининг Денов туман бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тезкор тадбирда 100 минг долларига ер сотишни режалаштирган шахс қўлга олинган.

Аниқланишича, Денов туманида яшовчи, "Қорахон Халифа Денов" фермер хўжалиги раиси М.Х. ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигига тегишли бўлган 1 герктар ер майдонини фуқаро И.Қ.га 100 минг долларга сотишга келишиб, ушбу пуллардан 20 минг долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан