Сурхондарёда 2 килога яқин «гашиш»​ ушланди

Сурхондарёда 2 килога яқин «гашиш»​ ушланди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Сурхондарёда 2020 йил 13 феврал куни ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 52 ёшли Ш.Х.,нинг бошқарувидаги “Lacetti” машинасида Жарқўрғон тумани ҳудудида тўхтатиб текширилган. Натижада, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро 53 ёшли Б.Ш.нинг ёнидан умумий оғирлиги 792,60 грамга тенг “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, Б.Ш.нинг кўрсатмасига асосан, унинг танишлари Тожикистон Республикаси фуқаролари 37 ёшли Х.Д., ва 51 ёшли А.И.,лардан соф оғирлиги 1,10 кг. бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини жами 3.000 АҚШ доллари эвазига сотиб олаётганида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.