Сурхондарёда 35 туп қарағай ноқонуний кесилди

Сурхондарёда 35 туп қарағай ноқонуний кесилди

Фото: Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Сурхондарё вилояти Шеробод туман яшовчи фуқаро автосервис қуриш мақсадида ўсиб турган 35 туп қарағай дарахтини кесиб ташлаган, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси . 

Фуқаро Президентнинг 30 октябрдаги Фармони билан 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий жорий этилишига қарамасдан ушбу ишни амалга оширган.

Ҳуқуқбузарлик натижасида ўсимлик дунёсига 164 462 500 (Бир юз олтмиш тўрт миллион тўрт юз олтмиш икки минг беш юз) сўм зарар етказилгани аниқланди.

Фуқаро Ўзбекистон Республикаси “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддасига талабларини бузганлиги учун унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробари 1 115 000 миқдорида маъмурий жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилинди.