Сурхондарёда 7 килограммдан кўпроқ наркотик ушланди. Самарқандда эса 3 банка марихуана ўз ихтиёри билан ИИБга топширилди

Сурхондарёда 7 килограммдан кўпроқ наркотик ушланди. Самарқандда эса 3 банка марихуана ўз ихтиёри билан ИИБга топширилди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

12 февраль куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.

Вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, тадбирда “Матиз” русумли автомашинасида фуқаро Н.К, 20.000 АҚШ доллари ва 130.000.000 сўм эвазига 1 дона оқ рангли полиэтилен қопда жами 7 дона скотч ўрамларига қадоқланган “опий” гиёҳвандлик моддасини мижозга сотиш мақсадида олиб кетаётган вақтда, далилий ашёлар билан қўлга олинган ва тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт-криминалистика бўлимининг 12 февраль кунидаги хулосасига кўра, Н.К.дан олинган 7 дона скотч ўрамлари билан қадоқланган моддалар жами 7,190 кг “опий” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланди.

Хабарда айтилишича, шу куннинг ўзида Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси томонидан Н.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

МАВЗУГА ДОИР: Сурхондарёда 2 килога яқин «гашиш»​ ушланди

Шунингдек, Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, тарғибот ишлари натижасида Самарқанд шаҳар Спитамен шох кўчасида яшовчи 1996 йилда туғилган, Х.Ж. бир литрлик сиғимга эга бўлган 3 шиша банкада “марихуана” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш ўсимликнинг қуритилганини ўз ихтиёри билан ички ишлар органлари ходимларига топширди.

Ушбу далилий ашёлар холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олиниб, Самарқанд вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимига текшириб кўриш учун юборилган.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Самарқанд вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика бўлимининг хулосасига кўра мазкур ўткир ҳидли модда 191,67 грамм миқдордаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.