Сурхондарёда автомобил портлаб кетди (фото)

Сурхондарёда автомобил портлаб кетди (фото)

Фото: yhxbb.uz

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ичида газбаллонлари бўлган автомашина портлаб кетди. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, ҳодиса 12 август куни соат 19:05 ларда Бойсун тумани “Инкабод” маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-105 автомобиль йўлининг 33-километрида содир бўлган. 

Фото: yhxbb.uz 

Ҳайдовчи У.Х. (1981 й.т.) “Ваз-2107” русумли автомобилга 6 дона пропан газ тўлдирилган баллонларни ортиб, “Денов-Бойсун” йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, автомашина салонида сигаретни туташиш мақсадида олов ёққан вақтида чақнаш содир бўлиб, ёнғин юзага келган.

Фото: yhxbb.uz

Натижада, ҳайдовчи У.Х. автомашинани тўхтатиб, салон олд ўриндиғида ўтирган ўғли 2011 йилда туғилган Д.И.ни куйиш тан жароҳатлари билан салон ичидан олиб чиққан. Транспорт воситаси ёнғин оқибатида тўлиқ зарарланган.

Фото: yhxbb.uz 

9 ёшли Д.И. 30-35% куйиш тан жароҳатлари билан туман шошилинч тез тиббий бўлимига ётқизилган. Тиббий муолажалар кўрсатилишига қарамай, жорий йилнинг 14 август куни соат 15:30 ларда вояга етмаган Д.И. вафот этган.

Фото: yhxbb.uz

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти, Бойсун туман ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.