Сурхондарёда «Дамас»га 12 нафар йўловчи олган ҳайдовчи ушланди (видео)

Сурхондарёда «Дамас»га 12 нафар йўловчи олган ҳайдовчи ушланди (видео)

Сурхондарё вилояти, Термиз тумани ҳудудидан ўтган М 39 автомобиль йўлининг 1441-километрида ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган «Дамас» автомашинасида ҳайдовчи 12 та йўловчи билан кетаётганлиги аниқланган. ИИВ ЙҲХББнинг маълум қилишича, ҳайдовчига белгиланган тартибда чора кўрилган.

 

Шунингдек, вазирлик барча ҳайдовчилардан одам ташиш қоидаларига амал қилишларини, йўловчилар ўз саломатликлари учун ҳайдовчининг қоидабузарлигига кўз юммасликларини сўраб қолади.