Сурхондарёда эркак онасини ҳақорат қилган қўшнисини ўлдирди

Сурхондарёда эркак онасини ҳақорат қилган қўшнисини ўлдирди

Сурхондарё вилоятида эркак онасини ҳақорат қилган қўшнисини ўлдирди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса Шўрчи туманида 26 июнь куни содир бўлган. Ўша куни фуқаро Ж.А. истеъмол товарлари учун қарз олган аёл К.Р.дан пулларни қайтаришни сўраган. Мулоқот давомида эркак аёлни ҳақоратлаган ва буни К.Р.нинг ўғли эшитиб қолган. Шундан сўнг эркаклар ўртасида жанжал бошланган ва натижада аёлнинг ўғли қарзни қайтаришни сўраган эркакни пичоқлаган.

Ушбу ҳодисадан кейин жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага кетиш йўлида оламдан кўз юмган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддасига кўра жиноий иш қўзғатилган. Терговолди суриштирув ишлари давом этмоқда.