Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда фермер хўжалиги раҳбари 900 млн сўм кредит маблағини ўзлаштиргани аниқланди
3.02.2022 11:28,  
109

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида фермер хўжалиги раҳбари 900 миллион сўм кредит маблағини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Терговга қадар текширувда маълум бўлишича, «Б.Т» фермер хўжалиги раҳбари Р.Б. хўжаликка наслдор чорва моллари сотиб олиш учун банк муассасасидан ажратилган 900 миллион сўм кредит маблағини белгиланган мақсадларда сарфламасдан, нақдлаштириш орқали талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан