Сурхондарёда ҳайдовчи «Дамас»ида 16 нафар йўловчини олиб кетаётгани аниқланди

Сурхондарёда ҳайдовчи «Дамас»ида 16 нафар йўловчини олиб кетаётгани аниқланди

Сариосиё туманида 16 нафар йўловчи билан ҳаракатланиб кетаётган «Дамас» автомобили тўхтатилиб, ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълум қилди.

Аввалроқ, Марғилонда «Ўзим хон — кўланкам майдон» қабилида иш тутган 19 нафар «Дамас» ҳайдовчиси маъмурий қамоққа олингани ҳақида хабар берган эдик.