Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда ҳомиладор аёлнинг нима сабабдан вафот этганига ойдинлик киритилди
23.05.2019 18:16,  
16

Республика Давлат санитария эпидемиология назорат маркази Бойсун туманида ҳомиладор аёлнинг вафот этганлиги юзасидан баёнот берди.

Қайд этилишича, Омонхона қишлоғида яшаган 24 ёшли аёл 2019 йил 13 май куни Бойсун туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплекси гинекология бўлимига ётқизилган. Бир неча кун ўтиб бемор аҳволи оғирлашгандан сўнг туғруқ комплексининг жонлантириш бўлимига ўтказилади. 17 май куни эса беморда бурундан қон кетиш аломатлари бошлангач, вилоят маслаҳат гуруҳининг гематолог ва ЛОР шифокорлари томонидан кўрикдан ўтказилиб, “Ҳомиладорлик 17 ҳафталик, бурундан қон кетиши, Д.В.С гипокогуляция босқичи” ташхиси қўйилган.  

Беморга 18 май куни интенсив муолажалар ҳамда 1,5 литр қон зардоби ва 500 мл эритроцитар масса қуйилган. Бемор 19 май куни “Ўткир юрак етишмовчилиги, ДВС синдроми” натижасида вафот этган.

“Беморда қон кетиш аломатлари ва инъекция қилинган жойларда қон талашлар бўлганлигини инобатга олиб, патологоанатомик бўлимда мурдадан арбовирусларга текшириш учун қон намунаси олинган. Қашқадарё вилоят ДСЭНМнинг ўта хавфли юқумли касалликларни текшириш лабораториясига юборилган қон намуналари текширилганда Қрим-Конго гемморагик иситма касаллиги аломатлари аниқланган”, - дейилади хабарда.

Хабарда мазкур касалликнинг юқиш хавфи юқорилиги боис марҳум беморнинг оила аъзолари ва у билан мулоқотда бўлганлар тиббий кўрикдан ўтказилганда уларга Қрим-Конго гемморагик иситма касаллиги юқмаганлиги аниқлангани қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан