Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманидаги Кўзи ожизлар ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб интернати директорининг ўринбосари У.Я. фуқаро Б.нинг ишончига кириб, уни 13 000 АҚШ доллари эвазига Халқ таълими бошқармасида ишловчи таниши орқали ўзи ишлайдиган интернатга директор лавозимига тайинлатиб беришни ваъда қилган.
ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигидаги тадбирда мактаб интернати директорининг ўринбосари У.Я. келишилган пулдан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Б.Э. 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.