Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда коронавирусга чалинган бемор вафот этди 
10.07.2020 16:32,  
433

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи 67 ёшли Р.А. (эркак киши) жорий йил 3 июль куни ўзини ёмон ҳис қилган, нафас йўлларида яллиғланиш бўлган. 4 июль куни “COVID-19” инфекциясига намуна топширган ва шифохонага ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясига гумон, миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, икки томонлама пневмония, ўткир юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Шунингдек, айни вақтга келиб Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 53 кишига етди.

Ушбу вирусни жами 11 723 киши юқтирган бўлса, 7 287 киши касалликдан фориғ бўлган ҳамда 4 384 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан