Сурхондарёда Ласетти ҳайдовчиси ЙПХ ходимини судраб кетди

Сурхондарёда Ласетти ҳайдовчиси ЙПХ ходимини судраб кетди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида Ласетти ҳайдовчиси ЙПХ ходимини 4 километр масофага судраб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби ўз телеграм каналида хабар берди.

Воқеа шу йилнинг 19 сентябрь санасида содир бўлган. ЙПХ ходимига жиддий зарар етмаган. Шунингдек, Ласетти ҳайдовчиси воқеа жойида ушланган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан иш очилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.