Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси ўқувчи қизни мунтазам зўрлагани хабар қилинди
9.09.2019 13:11,  
395

Сурхонадарё вилояти Олтинсой туманидаги ўрта таълим мактабининг 10-синфида ўқувчи қиз М.М. мактабнинг собиқ ўқитувчиси Б.М. у билан мажбурий равишда жинсий алоқада бўлиб келган аниқланган. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, Олтинсой тумани «Катта Вахшивор» МФЙда яшовчи М.Р. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ариза билан мурожаат қилиб, 39-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синфида ўқувчи вояга етмаган қизи М.М. (2002 й.т.) билан мактабнинг собиқ ўқитувчиси Б.М. мажбурий равишда жинсий алоқада бўлиб келганлигини билдирган. М.Р. аризасида Б.М.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув ҳаракатларига кўра, Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзгатилган. Ҳозирда Олтинсой тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан