Сурхондарёда «Малибу» билан тўқнашган «Жигули» йўловчилари билан ёниб кетди (фото)

Сурхондарёда «Малибу» билан тўқнашган «Жигули» йўловчилари билан ёниб кетди (фото)

Сурхондарё вилоятида 29 июнь куни соат 23:30 да ҳайдовчи 31 ёшли З.Т. бошқарувидаги «Малибу» русумли автомашинаси билан мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, «Малибу» ҳайдовчиси «Зарбдор» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р 100 автомобиль йўлининг 81 километрида Бандихон-Қизириқ тумани йўналишида ҳаракатланиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 56 ёшли Ў.Х., нинг бошқарувида бўлган «ВАЗ 2101» русумли автомашинанинг ҳаракат йўналишига чиқиб кетади. Оқибатда, автомашинанинг олд ўнг томони билан «ВАЗ 2101» русумли автомашинанинг олд чап томони билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада «ВАЗ 2101» русумли автомашинада ёнғин чиқиб, ҳайдовчи Ў.Х. ва олд ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган 50 ёшли А.Ж., лар ёнғин натижасида автомашина салонида қолиб кетиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қизириқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.