Сурхондарёда марихуана тарқатган масжид ноиби қўлга олинди

Сурхондарёда марихуана тарқатган масжид ноиби қўлга олинди

Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида марихуана тарқатган масжид ноиби қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Хабар беришларича, 21 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган З.Имамов кўчада тўхтатилиб текширилган ва унинг ёнида 4,6 грамм марихуана борлиги аниқланган.

З.Имамов ушбу гиёҳвандлик моддасини «Баҳристон» маҳалласи Шаҳристон кўчасида яшовчи, «Умари Одил» жоме масжиди ноиби, 1989 йилда туғилган А.Мелибоевдан олганлиги аниқланган. А.Мелибоев гиёҳвандлик моддасини Денов тумани Феруз кўчасида яшовчи, 1989 йилда туғилган С.Кенжаевдан олганлигини баён қилган.

«С.Кенжаевнинг яшаш уйи текширилганда, 10 килограмм 7,17 грамм гашиш ва 3 килограмм 675,37 грамм марихуана гиёҳвандлик моддалари топилиб, далилий ашё сифатида олинган. Ҳозирда бу воситаларининг келиб чиқиш манбасини аниқлашга қаратилган ишлар давом этмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.