Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда ўзига тегишли бўлмаган 50 сотих ерни 500 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
5.06.2022 09:46,  
28

Сурхондарёда ўзига тегишли бўлмаган 50 сотих ерни 500 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ноқонуний ер олди-сотдиси билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 18 май куни Қумқўрғон туманида яшовчи Б.С. вилоят ИИБга ёзган аризасига асосан Жиноят-қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Термиз шаҳар «Алпомиш» маҳалласида жойлашган ресторанларнинг бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида Жарқўрғон туманида яшовчи Х.И. туман ҳудудида жойлашган ўзига тегишли бўлмаган 50 сотих ер майдонини жами 500 миллион сўмга сотмоқчи экани аниқланган. У фуқаро Б.С.дан 214 миллион сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Фуқаро Х.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан