Сурхондарёда тиббиёт ходимларига 5,6 миллиард сўм маблағ тўлаб берилди

Сурхондарёда тиббиёт ходимларига 5,6 миллиард сўм маблағ тўлаб берилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси коронавирус пандемияси даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ҳолатлари Сурхондарё вилояти мисолида ўрганди.

 Маълум бўлишича, вилоятда жами 2868 нафар шахс карантинга олинган, 44 нафар шахсда коронавирус инфекцияси аниқланган, 43 нафари тузалган ва 1 нафар шахс вафот этган.

Карантин тадбирларига 235 нафар шифокор, 459 нафар ўрта тиббиёт ходими, 155 та кичик тиббиёт ходими ҳамда 139 та бошқа ходимлар жалб этилган.

Аниқланишича, 1473 нафар ходимга 2,5 млрд. сўмлик рағбатлантириш маблағлари тўлаб берилмаган.

1264 нафар ходимга 1,6 млрд. сўмлик рағбатлантириш маблағини молиялаштириш ва тўлаб бериш масаласи кўриб чиқилмаган.

Бош прокуратуранинг аралашуви билан ўз вақтида тўланмаган 5,6 млрд. сўм рағбатлантириш маблағлари тўлаб берилиши таъминланди.