Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда уч кишини сел оқизиб кетди
10.05.2022 21:54,  
345

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида сел оқимлари юзага келди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, 10 май куни соат 16:00 лар атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг тоғли ҳудуди “Боғистон” МФЙ “Зохона” қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси юзага келди.

Ҳодиса оқибатида чорва молларни боқиб юрган Узун туман “Хурсан” маҳалласида яшовчи фуқаро ва унинг чорва молларини, шунингдек ушбу ҳудудда ўзининг “Нехиа" русмли автомашинасида бўлган Узун тумани "Истиқлол” маҳалласида яшовчи икки нафар фуқарони сел оқимлари оқизиб кетган.  

Юз берган табиий офатдан чорва молларни боқиб юрган фуқаро кутилиб қолган.

Воқеа жойига вилоят ҳокими бошчилигида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, қутқарувчилар, Миллий Гвардия, Ички ишлар, Прокуратура ва тегишли хизматлар жалб этилган. Шунингдек, 70 нафар маҳаллий аҳоли билан биргаликда қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан