Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёдаги Бойсун бозорида катта ёнғин келиб чиқди
5.02.2020 11:40,  
675

2020 йил 5 февраль куни соат 02:50 ларда Бойсун тумани, А.Термизий кўчасида жойлашган 1857 м2 ер майдонидаги маиший буюмлар бозорида ёнғин содир бўлган.

Сурхондарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бошқарув маркази хабарига кўра, “Ибодулло бобо” кичик хусусий корхонасига қарашли савдо комплексида содир бўлган ёнғин ҳақида соат 03:00 да хабар келиб тушган. Ёнғин жойига соат 03:07 да биринчи ёнғин ўчириш бўлинмаси етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 03:37 да ёнғин ўраб олиниб, 03:55 да ўчирилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимининг хабарига кўра, ёнғин оқибатида, савдо комплексидаги 51 та савдо расталари ва маиший хизмат кўрсатиш нуқталарига жиддий зарар етган. Тан жароҳати олган фуқаролар мавжуд эмас.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан