Президентнинг 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қарорига асосан Сурхондарё вилоятининг 438 та маҳалласида шу йиллар давомида 532 та тадбир амалга оширилади. Бу учун 423, 2 млрд сўм маблағ йўналтирилади.
Шу йил якунигача эса маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 162,2 млрд сўм йўналтиради ва бу борадаги ишлар яқин кунлар ичида бошланади.
Вилоятнинг ҳудудлар кесимида инфратузилмаси яхшиланадиган маҳаллалар сони қуйидагича:
Термиз шаҳар – 23 та маҳалла;
Ангор тумани – 17 та маҳалла;
Бандихон тумани – 13 та маҳалла;
Бойсун тумани – 23 та маҳалла;
Денов тумани – 55 та маҳалла;
Жарқўрғон тумани – 50 та маҳалла;
Қизириқ тумани – 15 та маҳалла;
Қумқўрон тумани – 44 та маҳалла;
Музработ тумани – 23 та маҳалла;
Олтинсой тумани – 25 та маҳалла;
Сариосиё тумани – 40 та маҳалла;
Термиз тумани – 12 та маҳалла;
Узун тумани – 38 та маҳалла;
Шеробод тумани – 26 та маҳалла;
Шўрчи тумани – 34 та маҳалла.
Ушбу маҳаллаларда 2022-2023 йиллар давомида ички йўллар таъмири учун 207 та, ичимлик суви таъминоти учун 194 та, оқова сув таъминотини яхшилаш учун 2 та, электр энергияси таъминоти 58 та, газ таъминотини яхшилаш учун 8 та, 8 та мактаблар учун, 6 та боғчада, спорт йўналишидаги 2 та объектда ва бошқа йўналишлардаги 47 та ҳудудларда жами 423,2 млрд сўмлик ишлар амалга ошириш кўзда тутилган.