Сурхондарёдан қарийб $30 млн.лик ловия экспорт қилинди

Сурхондарёдан қарийб $30 млн.лик ловия экспорт қилинди

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали вилоятдан жами 29,4 миллион АҚШ долларлик 20 минг тоннадан ортиқ ловия маҳсулотлари хорижга экспорт қилинган, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Экспорт қилинган ловиянинг асосий харидорлари Покистон ва Афғонистон давлатлари ҳисобланади.

2020 йилнинг март ойидан шу кунга қадар Афғонистон ва Покистон давлатларига 24,2 миллион АҚШ долларлик 14,1 минг тонна ловия экспорти амалга оширилган.

Шу билан бирга, жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятидан мазкур икки давлатга 9,4 миллион АҚШ долларлик мош ва 2,2 миллион АҚШ долларлик нўхат маҳсулотлари ҳам сотилди.