Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ўзгаришлар:
1. Сақлаб қолинди:
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби.
2. Қуйидагиларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш жорий этилди:
тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган нотурар жой мақсадидаги кўчмас мулк объектларига якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга деҳқон хўжаликлари учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича.
Солиқ тўловчиларнинг ушбу тоифаси бўйича солиқ - солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқарилади.
3. 2022 йилда амалда бўлган солиқ ставкалари ўртача 10% га индексация қилинди.
4. Қуйидаги муддатларга ўзгартиришлар киритилди:
Ўзбекистон юридик шахслари (қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно) учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш, у ҳисобот бериладиган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай белгиланади.
Солиқ даври учун солиқ, бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда, худди шу муддатда тўлиқ тўланади;
солиқ органлари томонидан тўлов хабарномасини топшириш, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай белгиланади.
5. Қишлоқ хўжалиги корхоналари учун солиқ тўлашнинг муддати:
1 октябрга қадар – қишлоқ хўжалиги корхонаси ўтган солиқ даврида қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ кўпайтириш (етиштириш) учун фойдаланадиган сув ҳажми асосида солиқ органлари томонидан аниқланган йиллик солиқ суммасининг 70 %и. Бунда ўтган солиқ даврида фойдаланилган сув ҳажми тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаганда солиқ суммаси ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув истеъмоли нормативлари бўйича аниқланади;