Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сув учун кураш: Австралияда ҳукумат минглаб туяларни ўлдирмоқда
9.01.2020 22:55,  
1157

Австралиядаги минглаб туялар бир неча ой давом этган қурғоқчилик туфайли отилиш хавфи остида қолмоқда, бу эса кучли ёнғинлар туфайли юзага келди.

Снайперлар вертолётлардан ҳайвонларни отишади. Тадбирлар 2300 аборигенлар яшайдиган ҳудудни қамраб олади. У ерга туя подалари озиқ излаб келган, бу эса ичимлик суви манбаларининг ифлосланишига олиб келган.

Режалаштирилган тадбир нафақат маҳаллий аҳолини, балки ҳайвонларнинг ҳам фаровонлигини сақлашга хизмат қилади, чунки туялар чанқоқликдан ўлиб кета бошладилар, дея таъкидлади Жанубий Австралия атроф-муҳит вазирлиги.

Бир думли туялар XIX-XX асрларда қитъага олиб келинган. Австралия чўлларида бир миллиондан ошиқроқ туя яшайди.

Сомалиликлар туяларни Африкага жўнатишни сўрамоқда

Хабар интернетга чиқиши билан Африкадаги Сомали давлатининг ўнлаб фуқаролари Австралия ҳукуматини туяларни Сомалига жўнатишни сўрамоқда. Туячилик кўп асрлар давомида Сомалининг анъанавий соҳаларидан бири бўлиб келмоқда.

Ёнғиннинг иқтисодий зарари $4,4 млрд

Австралиядаги ёнғинлар сентябр ойида бошланган эди. 8 миллион гектар ер аллақачон ёниб кетган. Бу Бухоро вилоятидан икки баробар катта ҳудуд дегани.

Ёнғин оқибатида 25 киши ҳалок бўлган. Ёнғиннинг иқтисодий зарари $4,4 млрдни ташкил этмоқда.

Ҳозирда ёнғин тутунлари Жанубий Америкага қадар етиб борган. Хусусан, Чили об-ҳаво хизмати Чили ва Аргентинада тутунларни қайд этган.

Мавзуга доир: Австралиядаги ўрмон ёнғинлари сабабли бир миллиарддан ортиқ ёввойи ҳайвон қурбон бўлди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан