Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигига директор тайинланди

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигига директор тайинланди

Ҳукумат қарори (270-сон, 06.05.2020 й.) билан Бахтиёр Баҳодирович Камолов Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори этиб тайинланди. 

Эслатиб ўтамиз, Агентлик сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни аниқлайди, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.