Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Суюнчи пули"ни олиш учун банкка бориш шарт эмас!
7.12.2022 09:50,  
58

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 287-моддасига кўра, фарзанд туғилганда давлат томонидан бир марталик нафақа тўлови ("суюнчи пули") тўланиши белгиланган. Авваллари бу пулларни фақат банк филиалига келиб, навбатда туриб олиш лозим эди. Эндиликда ушбу хизмат Халқ банки ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан автоматлаштирилди.

Суюнчи пулини бир зумда қандай олиш мумкин?

Фуқаролар суюнчи пулини ФҲДЙ бўлимининг ўзида, боланинг отаси ёки онаси хоҳишига асосан, уларнинг номига очилган фаол ҳолатдаги банк картасига ўтказишлари мумкин. Халқ банки томонидан "суюнчи пули" қисқа муддатда фуқаронинг банк картасига ўтказиб берилади.

Агар Сизда банк картаси бўлмаса, Халқ банкининг 300 га яқин хизмат кўрсатиш марказлари орқали "Humo" ёки "Uzcard" банк карталарини бепул очтиришингиз мумкин. Шошилинг, акция 31 декабрга қадар давом этади.

Халқ банки – Ўзбекистоннинг биринчи банки!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан