Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Светодиодли лампаларнинг кўрсаткичлари
23.02.2016 16:42,  
25

Светодиодли лампа сотиб олинаётганда унинг кўрсаткичлари қандай бўлиши керак?

Ёритиш нурининг йўналиши

Оддий чўғланма лампалар сферасимон (думалоқ) йўналишда нур сочганлиги учун хонани тўлиқ ёритиш имкониятига эга. Светодиодли лампаларни нур сочиш йўналиши "торроқ", 180 градусгача, шифтга йўналтирилса. Бунда нур шифтга тушиб, ундан қайтган нур хонани ёритади. Агар пастга йўналтирилса шифт қоронғи бўлиб қолади, хона тўлик ёритилмаганлиги учун нокулайлик бўлади. 
Ёритиш нурининг йўналишини ҳисобга олиш зарур.

Нур ҳарорати (Ўлчов бирлиги: Кельвин К) 

Нур ҳарорати 2700-3500K илиқ оқ нурли (Warm White) хонани ёритган қулай.

Нур ҳарорати 3500-6500k оқ нурли (Natural white ёки White) хонани ёритишда нокулайликлар туғдиради.

Нур ҳарорати 6000-7000K совуқ нурли (Cool White) ёруғлик таратиш даражаси юқорига ўхшайди, яшаш хонадонларини ёритишда ярамайди.

 Ранг узатиш спектрининг индекси (Ўлчов бирлиги CRI)

Чўғланма лампаларга ўхшаб, светодиодли лампарнинг ранг  узатиш спектри бир хил эмас. Ранг спектридаги қайсидир ранг кўп, қайсидир оз. Хитойда ишлаб чиқарилган сифатсиз лампалар яшилсимон нур тарқатади. Ранг узатиш спектрининг индекси CRI қанча юқори бўлса шунча яхши. Хонадонларни ёритиш учун CRI камида 80 бўлиши керак.
 
  Ёритиш даражаси (Ўлчов бирлиги lm/w )
 
 Лампаларни кўрсаткичларида ёритиш даражаси lm/w (люмен/ватт) да кўрсатилади. Лампани реал тармоқдан оладиган кувватини ҳисоблаш керак бўлса, лампанинг ёритиш даражаси эффективлигига бўлинади. 
Масалан лампанинг ёритиш даражаси 500 (lm) люмен,  эффективлиги 80 lm/w
                                     500/80=6.25
Демак, лампанинг қуввати 6.25W (Ватт)

 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан