Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Synchron компанияси дунёдаги биринчи тижорий мия-компьютер тизимини одамларда синаб кўришни бошлади
10.05.2022 00:40,  
56

Илон Маскнинг машҳур Neuralink компаниясига рақобатчи бўлган Американинг Synchron компанияси мияга имплантация қилиш учун чипларни синовдан ўтказишни бошлади.

Маълум қилинишича, дунёдаги биринчи тижорий мия-компьютер тизими ёки Brain-Computer Interface (BCI)нинг клиник синовлари бошланган. Синовлар муваффақиятли ўтса, чиплар ҳамма хоҳловчилар учун сотилиши мумкин.

Мия-компьютер интерфейси тизимлари ногиронлар учун ташқи дунё билан алоқани сезиларли даражада осонлаштириши мумкин. Расмий маълумотларга кўра, биргина АҚШда бундай тизимлардан 5 миллион потенциал фойдаланувчи мавжуд.

Имплантация пайтида электродлар қон томирлари орқали мияга ўтади. Имплантация қилинганидан сўнг, тизим фойдаланувчининг мия фаолиятини электр сигналларига айлантира бошлайди, бу онлайн харид қилиш, электрон почта, матнли хабарлар ва бошқа нисбатан оддий вазифаларни бажариш имконини беради.

Бу Neuralink компаниясининг Synchron  маҳсулоти ўртасидаги фарқ - бу компания чипларни бевосита бош суягига жойлаштиради дейилади манба хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан