Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таълим тизимида катта миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди
16.08.2019 22:18,  
26

Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жорий йилнинг I ярим йиллигида олиб борилган назорат тадбирлари натижасида айрим бюджет маблағлари ноқонуний сарфланаётганлиги аниқланди, деб хабар беради Молия вазирлиги матбуот хизмати.

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактабларида ҳақиқатда ишга келмаган ва хизмат вазифасини бажармаган ходимларга ёки умуман ишламайдиган фуқаролар номига иш ҳақи ҳисобланиши ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини, шунингдек, меҳнат таътили, мукофот ва моддий ёрдам маблағларининг асоссиз ҳисобланиши ва тўланиши натижасида бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланишига йўл қўйилган.

Жумладан, Жиззах шаҳар 22-сонли умумтаълим мактабида 448,2 миллион сўм, Кегайли туманидаги 1-сон умумтаълим мактабида 54,7 миллион сўм ва Бухоро шаҳридаги 1-сон умумтаълим мактабида 31,2 миллион сўм бюджет маблағлари асоссиз сарфлаб юборилган.

Бўз туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида 99,3 миллион сўм, Жарқўрғон туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида 65,3 миллион сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган.

Шўрчи туманидаги 10-сон умумтаълим мактабида 36,1 миллион сўм ноқонуний ўзлаштирилган.

Яшнобод туманидаги Кўзи ожизлар махсус мактаб интернатида бош ҳисобчи тасдиқланган штатлар жадвалидаги ўзининг ойлик лавозим маошига ортиқча иш ҳақи қўшиб ёзиши натижасида бюджетдан 77,6 миллион сўм асоссиз ортиқча тўлаб юборилган.

Булардан ташқари, Боғдод туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабида 129,9 миллион сўмлик бажарилмаган иш ҳажмлари қўшиб ёзилган.

Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги Шароф Рашидов туманидаги 9-сон мактабгача таълим муассасасида ҳақиқатда ишламаган 31 нафар фуқарога иш ҳақи ҳисоблаш йўли билан 955,5 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштирилишига йўл қўйилган.

Шунингдек, Бухоро шаҳар 46-сон мактабгача таълим муассасасида ҳақиқатда ишга келмаган ва хизмат вазифасини бажармаган 8 нафар ходимга 88,4 миллион сўмлик иш ҳақи тўловлари ортиқча ҳисобланиб, асоссиз тўлаб юборилган.

Уйчи туманидаги 11-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси томонидан 23 нафар ходимга 21,5 миллион сўм аванс пуллари ёзилиб, маблағ ходимларга тарқатилмасдан ўзлаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан