Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда  
23.01.2023 17:43,  
34

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментинг Оҳангарон туман бўлими томонидан “Тошкенттумангаз” ГТФ туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.B.” МЧЖ раҳбари А.Г. “Ёнариқ” МФЙдаги ишлаб чиқариш цехини ўзбошимчалик билан газ тармоғига улаб, 270,2 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 270,5 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “С.С.” МЧЖ раҳбари С.Ҳ. корхонага қарашли иссиқхонани ўзбошимчалик билан газ тармоғига улаб, 186,9 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 186,9 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан “Худудгаз Қашқадарё” ГТФ туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ю.Д. “Истиқлол” МФЙдаги хонадонидаги иссиқхонани ўзбошимчалик билан газ тармоғига улаб, 184,3 минг куб метр табиий газдан фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 184,6 млн сўм зарар етказганлиги аниқлаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан