Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Табиий газ ва электр энергияси учун тарифларни қайта кўриб чиқиш таклифи Ҳукумат томонидан ўрганилмоқда
10.12.2022 11:24,  
158

Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳозирги кунда табиий газ ҳисобига 1 киловатт соат электр энергиясини ишлаб чиқариш тахминан 500-600 сўмга айланмоқда. Лекин аҳолига сотилаётган нарх эса 295 сўмдир.

Албатта, рақамлардаги бундай фарқ электр энергиясининг барқарорлигини таъминлашда муаммоларни вужудга келтиради.  

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланганлик учун нархлар масаласига ҳам тўхталиб ўтди.  

–Табиий газ ва электр энергияси учун тарифларни қайта кўриб чиқиш жараёнида, экспертлар томонидан базавий тарифларни ўзгаришсиз қолдириб, маълум бир миқдордан кўпроқ истеъмол қилинган ҳолатларда унинг нархини кескин ошириш бўйича таклифлар берилган. Ҳозирги кунда мазкур таклифлар Ҳукумат томонидан кўриб чиқилмоқда.  

Шуни алоҳида айтиш жизки, ҳозирги кунда иссиқлик электр станцияларига етарли миқдорда табиий газ етказиб беришнинг имкони бўлмагани туфайли захира ёқилғиси сифатида мазутдан фойдаланилмоқда.  

Мазут эса хориждан экспорт қилинади. Мазут орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг таннархи – 1,500 сўм атрофида. Лекин аҳолига сотилаётган нарх – 295 сўм. Орада юзага келаётган фарқни эса давлат томонидан иссиқлик электр станцияларига субсидия бериш орқали қоплаб берилади.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан