Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус туфайли Ўзбекистонда яна бир йирик тадбир қолдирилди
11.03.2020 18:32,  
1083

12–16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Зиёрат туризми ҳафталиги” дунё бўйлаб Covid-19 коронавирус хавфи туфайли кечиктирилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.

МАВЗУГА ДОИР: Коронавирус туфайли Тошкентдаги йирик халқаро форум қолдирилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигида таъкидланишича, бугунги кун ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус билан касалланганлар аниқланмаган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайтида коронавирус билан боғлиқ эпидемик хавф жаҳон миқёсида жиддий тус олаётгани билдирилди.

МАВЗУГА ДОИР: Пентагон раҳбари коронавирус туфайли Ўзбекистонга сафарини қолдирди

Инфекциянинг минтақалараро тарқалиб бораётгани муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатлари томонидан карантин ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бўйича чекловлар жорий этилди. Шунингдек, инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида дунё бўйлаб йирик тадбирлар кечроқ муддатга қолдирилмоқда. 

МАВЗУГА ДОИР: Ўзбекистонда коронавирус туфайли барча спорт мусобақалари ва халқаро тадбирлар тўхтатилди

Хабарда “Зиёрат туризми ҳафталиги” қайси санага кўчирилгани маълум қилинмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан